Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

МАДИНАДАГИ ҲАЁТ


Исломнинг ҳаётда ўзига хос муайян тариқати бўлиб, у ҳаёт ҳақидаги тушунчалар мажмуасидан келиб чиқади. Айнан шу тариқат Ислом дунёқараши бўлиб, дунёда мавжуд дунёқарашлардан бошқача ва уларга тамоман зиддир. Исломнинг ҳаётдаги тариқати қисқача уч нарсада ўз ифодасини топади. 1. Ҳаётдаги Ислом тариқатининг асоси ақидадир. 2. Ҳаётдаги амалларнинг ўлчови Оллоҳнинг буйруқ ва қайтариқларидир. Бошқача қилиб айтганда, бу тариқатнинг назарида ҳаётнинг тасвири ҳалол ва ҳаромдир. 3. Бу тариқатнинг назарида бахт-саодатнинг маъноси Оллоҳнинг розилигига эришишдир. Бошқача қилиб айтганда, бахт-саодат доимий хотиржамлик бўлиб, у фақат Оллоҳнинг розилигига эришиш билан ҳосил бўлади. Мана шу Исломнинг ҳаётий тариқатидир. Бу шундай бир ҳаётки, мусулмонлар унда ўзларини эркин ҳис этадилар, унга интилиб, унинг манҳажида юрадилар. Мусулмонлар бундай ҳаётга эришишлари учун Исломни татбиқ этадиган, Ислом ҳукмларини ижро қиладиган ДАВЛАТ бўлиши зарурдир. Мусулмонлар Мадинага кўчган пайтларида асоси Ислом ақидасига асосланган ҳаётда яшай бошладилар. Муомала, жазо чоралари тўғрисида Оллоҳнинг ҳукмларини баён қилиб, ояти карималар нозил бўла бошлади. Илгари мавжуд бўлмаган ибодатлар нозил бўлди. Закот ва рўза фарз қилинди. Азон айтиш жорий этилди. Мадинанинг барча аҳолиси ҳар куни беш маҳал гўзал овозда ва чиройли тартибда одамларни намозга чорловчи азонни эшита бошладилар. Азонни Билол ибн Рабоҳ айтарди. Мусулмонлар намозга бўлган чақириққа дарҳол жавоб беришарди. Расулуллоҳ с.а.в. Мадинада ўн етти ой тургач, қибла Байтул-Мақдисдан Каъбага ўзгарди. Ибодат, ейиладиган нарса, ахлоқ, муомала ва жазо чораларининг ҳукмлари баён қилинган оятлар, ароқни, чўчқа гўштини ҳаром қилган оят, шунингдек ҳадлар, жиноятлар ва савдо-сотиқ ҳукмларини ҳамда судхўрлик ҳаром қилинганини баён қилган оятлар нозил бўлди. Ҳаёт муаммоларини муолажа қиладиган ҳукмлар кетма-кет туша бошлади. Расулуллоҳ с.а.в. саҳобаларга гапираётган сўзлари, қилаётган феъллари ва (олдиларида бўлаётган ишларга кўриб туриб) сукут қилишлари орқали оятларни баён қилиб, шарҳлаб берардилар, одамларнинг жанжалларини ажрим қилардилар, уларнинг ишларини бошқарар эдилар ва муаммоларини муолажа қилардилар. Чунки Расулуллоҳ с.а.в.нинг сўзлари ҳам, феъллари ҳам, сукутлари ҳам шариатдир. Зеро, Расулуллоҳ с.а.в. ўз хоҳишлари билан гапирмайдилар, булар Оллоҳ Таоло томонидан Расулуллоҳ с.а.в.га ваҳий қилинган ҳукмдан ўзга нарса эмасдир. Мадинадаги ҳаёт Ислом дунёқарашига мос ҳолда давом этар эди. Исломий фикрлар ва исломий туйғулар ҳукмрон бўлган ҳамда одамларнинг муомалалари ва барча алоқаларида Ислом қонунлари татбиқ этиладиган мумтоз исломий жамият пайдо бўлди. Расулуллоҳ с.а.в. даъват ҳосил қилган натижалардан хурсанд бўлдилар. Мусулмонлар диндан қайтаришлар ва озорлардан қўрқмасдан биргалашиб ва якка ҳолда фарзларни адо қила бошлашди. Ўз ишларини Оллоҳнинг ҳукмлари билан муолажа қиладиган, билмаган нарсаларини Расулуллоҳ с.а.в.дан сўрайдиган бўлишди. Катта ёки кичик амалларини Оллоҳнинг буйруқ ва қайтариқларига мувофиқ бажара бошлашди. Уларнинг кўпчилиги Оллоҳнинг ҳукмларини ва Қуръонни Расулуллоҳ с.а.в.нинг ўзларидан ўрганиш мақсадида Расулуллоҳ с.а.в.дан ажралмас эди. Шу тарзда кундан-кунга Исломнинг ёйилиши ва мусулмонларнинг куч-қудрати зиёда бўла бошлади.

 

43-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203